Загрузка
Загрузка
Кунлик рекорд қайд этилди: Аҳоли пайшанба ва жума кунлари метродан кўпроқ фойдаланмоқда
Жамият

Кунлик рекорд қайд этилди: Аҳоли пайшанба ва жума кунлари метродан кўпроқ фойдаланмоқда

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2026 йилнинг май ойида метро хизматидан фойдаланувчилар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада юқорилаган. 

Хусусан, 2025 йил 8 май куни метродан 986 916 нафар йўловчи фойдаланган бўлса, 2026 йилнинг 7 май кунига келиб бу кўрсаткич 1 105 883 нафарга етиб, 12 фоизлик ўсишни қайд этган.  Шунга ўхшаш ўсиш суръати 14 май куни ҳам кузатилиб, йўловчилар сони ўтган йилги 953 220 нафардан 1 044 736 нафарга кўпайган ва 9,6 фоизлик ижобий динамикани намойиш этган. 

Жорий йилнинг май ойида пойтахт метрополитени тарихидаги навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳам янгиланган. 2026 йил 8 май куни Тошкент метроси бир кун давомида рекорд даражада — жами 1 117 061 нафар йўловчига хизмат кўрсатди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нақд 80,5 фоизга кўп демакдир. 

Кузатувлар ва таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҳафта давомида метро хизматларига бўлган талаб энг юқори нуқтасига асосан пайшанба ва жума кунлари чиқмоқда. Йўловчилар оқимининг бу қадар фаол ортиши Тошкент метрополитени тизимида қулайлик, хавфсизлик ва иш самарадорлиги йилдан-йилга юксалиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...