Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, кетма-кет 5 кун давомида дам олишади. Бу йил байрам куни 27 май, чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Фуқароларнинг узоқроқ ҳордиқ чиқаришлари учун 2025 йил 24 декабрда имзоланган Президент фармони билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
Фармонга мувофиқ, дам олиш кунлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
-
27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити байрами;
-
28 май, пайшанба — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
-
29 май, жума — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
-
30 май, шанба — 5 кунликлар учун одатий, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун эса фармонга асосан қўшимча дам олиш куни;
-
31 май, якшанба — тақвим бўйича одатий дам олиш куни.
Шу тариқа, барча ўзбекистонликлар 27 майдан 31 майгача бўлган муддатда узлуксиз равишда 5 кун ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлишади. Янги иш ҳафтаси эса 1 июнь, душанба кунидан бошланади.

Изоҳлар мавжуд емас