Загрузка
Загрузка
Трамп Мирзиёевга Вашингтондаги ўзбек айвонлари учун миннатдорлик билдирди
Сиёсат

Трамп Мирзиёевга Вашингтондаги ўзбек айвонлари учун миннатдорлик билдирди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Америка пойтахтида ўрнатилган ўзбек миллий айвонлари учун миннатдорлик билдирди. У ўзбек ҳунармандларининг маҳоратини юқори баҳолаб, айвонлар тайёрланишига бир неча ой кетгани ва улар 200 йиллик тоғ ёнғоғи ёғочидан ясалганини таъкидлади.

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган. Унинг қайд этишича, ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ва АҚШ ички ишлар вазири Даг Бургум иштирокида айвонлар тақдимоти ўтказилган. Трамп тадбир вақтида ушбу ҳудуд устидан вертолётда учиб ўтганини ҳам билдирган.

АҚШ президенти айвонларни шахсий мулкида қолдирмасликка қарор қилган ва улардан жамоатчилик фойдаланиши учун фойдаланишга топширган. Ҳозирда иншоотлар Вашингтондаги Тайдл-Бейсин сув ҳавзаси соҳилида жойлаштирилган. У ердан Жефферсон мемориали ва Вашингтон обелиски кўриниб туради.

Трамп келгуси йили Миллий қаҳрамонлар боғи очилганидан кейин бу ҳудуд шаҳарнинг энг кўп ташриф буюриладиган жойларидан бирига айланишига ишонч билдирган. У ерда дипломатик қабуллар, маданий тадбирлар ва гуллаган сакуралар фестивали даврида фотосессиялар ўтказиш режалаштирилмоқда.

У, шунингдек, Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонаси ва АҚШ Миллий парклар хизматига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп ва АҚШ халқига икки ўзбек миллий айвонини совға қилгани хабар қилинган эди. Улар пойтахтдаги Уэст-Потомак боғида ўрнатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...