Загрузка
Загрузка
Баходир Жўраев "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" раҳбари этиб тайинланди
Жамият

Баходир Жўраев "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" раҳбари этиб тайинланди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Баходир Ибрагимович Жўраев "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунга қадар 2023 йил июлидан "Иссиқлик электр станциялари" бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тайинлов ҳақида Энергетика вазирлиги 2026 йил 25 ноябрда маълум қилган. Жўраев янги лавозимда Абдумалик Назиров ўрнини эгаллаган. Назиров эса 23 ноябрь куни энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Жўраевнинг меҳнат фаолиятига оид маълумотларга кўра, у 1966 йилда Навоий вилоятида туғилган. 1990 йилда Тошкент давлат политехника институтининг "Электр станциялари" мутахассислигини тамомлаган.

У турли йилларда "Навоий ИЭС" директори, 2009–2013 йилларда Навоий шаҳри ҳокими лавозимларида ишлаган. Шунингдек, "Ўзбекэнерго" тизими ва Навоий кон-металлургия комбинатида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2023 йил июлидан "Иссиқлик электр станциялари" ни бошқариб келган.

Аввалроқ Отабек Аманов Энергетика вазири ўринбосари, Шамсиддин Алимов эса Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...