Загрузка
Загрузка
Яшнободда кўп қаватли уйдан тушиб кетган 9 ёшли боланинг аҳволи маълум бўлди
Ҳодисалар

Яшнободда кўп қаватли уйдан тушиб кетган 9 ёшли боланинг аҳволи маълум бўлди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида кўп қаватли уйдан тушиб кетган 9 ёшли бола билан боғлиқ ҳолат акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳодиса юзасидан беморга шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаш жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9 ёшли бола кўп қаватли уй томидан йиқилиб, реанимацияга ётқизилгани юзасидан хабар берилганди.

​Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 05:45–06:00 лар атрофида юз берган.

Бемор онасининг сўзларига кўра, бола баландликдан йиқилиб тушган ва аҳволи жиддий бўлгани сабабли тез тиббий ёрдам машинасида 2-сонли шаҳар болалар жарроҳлик клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган.

​Шифокорлар кўриги натижасида болага бош мия чайқалиши, иккала ўпка ва иккала буйрак лат ейиши, шунингдек, чап қўл елка суяги ҳамда ўнг сон суягининг синиб силжиши ташхислари қўйилган.

Беморнинг ҳолати тезкор ҳаракатларни талаб этгани боис малакали реаниматологлар, жарроҳлар ва ҳамширалардан иборат жамоа унга зудлик билан зарур муолажаларни кўрсатган.

​Қайд этилишича, айни пайтда боланинг аҳволи барқарор, ўрта оғирликда бўлиб, кундан-кунга яхшиланиб бормоқда.

Даволаш муолажалари белгиланган режа асосида изчил олиб борилмоқда.

Шунингдек, шифохонада нейрохирургия ва травматология бўлимлари ҳамда замонавий тиббий ускуналар мавжудлиги шошилинч ҳолатларда беморларга ўз вақтида сифатли ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...