Загрузка
Загрузка
Оҳангарондаги ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Оҳангарондаги ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон туманида уч кишининг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса 24 ноябрь куни соат 18:00 атрофида "Янгиҳаёт" маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373 "Тошкент–Олмалиқ" автомобиль йўлида содир бўлган. 

33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt автомобили рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. 

Оқибатда ҳайдовчи ва 32 ёшли икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Олдинроқ Самарқандда ЙТҲ оқибатида 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳалок бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...