Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятининг Нурота ва Навбаҳор туманлари чўл ҳудудларида биохилма-хиллик ва табиий мувозанатни сақлаш мақсадида 778 та ноёб йўрға тувалоқ парвозга учирилди. Тадбир Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Экоҳудуд ва овчиликни ривожлантириш департаменти, вилоят бошқармаси ҳамда "Falcon Hunting Solutions" МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилди.
Таъкидланишича, мазкур паррандалар Бирлашган Араб Амирликларидаги махсус парвариш марказида парвариш қилинган бўлиб, лойиҳанинг асосий мақсади ушбу тур популяциясини қайта тиклаш ва кўпайтиришдан иборат
Мутахассислар фикрича, қушларнинг янги муҳитга мослашиши ва кўпайиши келгусида улар популяциясининг барқарор ўсишига хизмат қилади.
Олдинроқ Ўзбекистон фуқароларининг ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича жамоавий ташаббуси парламент томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас