Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россияда ҳайвонлар бошпанаси ҳудудига ноқонуний кириб, жамоат тартибини бузган Ўзбекистон фуқароси майда безориликда айбдор деб топилиб, 500 рубль жаримага тортилди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, ҳодиса ҳайвонлар бошпанасида содир бўлган. Эркак маст ҳолда ҳудудга кириб, атрофдагиларнинг эътирозига қарамай, шовқин кўтарган.
Хабар қилинишича, у қўлга олиниши вақтида ўзини "Интерпол пайвандчиси" деб таништирган ҳамда бошпанага шеригини қидириб келганини айтган. Ҳодиса юзасидан унга нисбатан майда безорилик моддаси бўйича маъмурий чора кўрилган ва 500 рубль миқдорида жарима тайинланган.
Бундан аввал Россияда 15 йилдан ортиқ вақт давомида қонуний мақомсиз яшаган Ўзбекистон фуқароси уч нафар вояга етмаган фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилганди.

Изоҳлар мавжуд емас