Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми қарийб 665 триллион сўмга етди
Иқтисод

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми қарийб 665 триллион сўмга етди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга кўп.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, ҳисобот даврида энг катта улуш савдо хизматларига тўғри келиб, уларнинг ҳажми 170 триллион сўмни ташкил этган. Шунингдек, яшаш ва овқатланиш хизматлари 115,2 триллион сўм, молиявий хизматлар 104,2 триллион сўм, транспорт хизматлари эса 103,9 триллион сўмга етган.

Шу билан бирга, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 51,9 триллион сўм, таълим хизматлари 23,8 триллион сўм, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 16,2 триллион сўмни ташкил қилган.

Шахсий хизматлар 11,9 триллион сўм, соғлиқни сақлаш хизматлари 11,3 триллион сўм, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синов ва таҳлил хизматлари 8,9 триллион сўм, компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари 7,8 триллион сўм, ижара хизматлари эса 7,6 триллион сўмга баҳоланган. Бошқа хизматлар ҳажми 32,2 триллион сўмни ташкил этган.

2026 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 533 триллион сўмдан ошганини ҳисобга олсак, бир ойда ўсиш 132 триллион сўмни ташкил қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...