Загрузка
Загрузка
Нилуфар Ҳамидова шов-шувли видеолари учун узр сўраб, жарима тўлаганини маълум қилди
Жамият

Нилуфар Ҳамидова шов-шувли видеолари учун узр сўраб, жарима тўлаганини маълум қилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Актриса Нилуфар Ҳамидова ижтимоий тармоқларда кескин эътирозларга сабаб бўлган сўнгги видео контентлари юзасидан халққа мурожаат йўллаб, узр сўради. Актрисанинг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва унга нисбатан жарима жазоси қўлланилган. 

Бу воқеа инстаграм тармоғида хонанда Якзон ва актриса ижросидаги дуэт қўшиқ атрофида келиб чиққан можаро билан боғлиқ бўлиб, маданият соҳаси мутасаддиларига нисбатан кенг кўламли танқидларни келтириб чиқарганди. Қўшиқ матнидаги одобсиз ишоралар ва миллий қадриятларга зид мазмун халқ орасида кескин норозилик уйғотганди.

Актриса ўз мурожаатида "Туташ тақдирлар" сериалидаги ижобий келин образидан сўнг, халқ уни бошқача талқиндаги ролларда қабул қила олмаганини қайд этган

Унинг сўзларига кўра, охирги кунларда эълон қилинган ва аския йўналишидан илҳомланиб тайёрланган контентлар кўпчилик томонидан нотўғри тушунилган ва кескин танқид қилинган. Мазкур видеолар юзасидан мутасадди ташкилотлар актриса билан суҳбат ўтказган. Нилуфар Ҳамидова хатосини тан олиб, белгиланган жаримани тўлаганини билдирган. 

Актриса ўз чиқишлари орқали айрим ташкилотлар ва соҳа ходимларига нисбатан ноўрин гаплар айтиб юборилганидан қаттиқ афсусда эканини изҳор қилган. 

"Беайб Парвардигор. Хатосиз инсон йўқ. Биз билан олиб борилган тушунтириш ишлари учун миннатдормиз", — дея таъкидлаган актриса. У келгусида ўз мухлисларига чиройли контентлар тақдим этишга ваъда берган. 

Бундан олдин ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган "Сизники торми?" ибораси ишлатилган дуэт ижрочиси Якзон юзага келган вазият бўйича расмий муносабат билдирганди. Хонанда ўз чиқишида мазкур контент кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлганини тан олиб, бунинг учун узр сўраган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...