Загрузка
Загрузка
Олийгоҳларда "Тадбиркорлик асослари" фани жорий этилади
Жамият

Олийгоҳларда "Тадбиркорлик асослари" фани жорий этилади

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб "Тадбиркорлик асослари" фани ўқитилиши режалаштирилмоқда.

Президент раислигида олий таълим битирувчиларини иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган тақдимот ўтказилган. Унда карьера марказларини кучайтириш, дуал таълим тизимини жорий этиш ҳамда ёшларни бандликка жалб этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Маълум қилинишича, 2026 йилда мамлакат бўйича олий таълим муассасаларини 320 минг нафар талаба тамомлайди. Шу муносабат билан уларни иш билан таъминлаш ва касбий тайёргарлигини ошириш бўйича комплекс чоралар белгиланмоқда.

Тақдимотда 2026 йил давомида 500 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 8 мингдан ортиқ лойиҳани молиялаштириш ҳамда қарийб 10 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш режалари маълум қилинган.

Шунингдек, барча ОТМларда карьера марказлари фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш, улар самарадорлигини "Битирувчи сифати индекси" орқали баҳолаш таклиф этилган. Энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳнинг карьера марказларига 500 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

Режага кўра, жорий йилда 360 та олий таълим муассасаси миқёсида, 750 та факультет даражасида бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилади. Шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича мингдан ортиқ иш берувчилар иштирокида семинар ва учрашувлар ўтказилиши белгиланган.

Янги тизим доирасида талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида "Тадбиркорлик асослари" фани ўқув дастурларига киритилади. Бундан ташқари, стартапларни қўллаб-қувватлаш, spin-off корхоналарни ривожлантириш ҳамда битирув ишларини ишлаб чиқариш корхоналарида ҳимоя қилиш амалиёти кенгайтирилади.

Шу билан бирга, мақсадли дуал таълим тизими жорий этилиб, таълим дастурлари ва контракт шартлари иш берувчилар билан келишилган ҳолда шакллантирилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...