Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари ходимлари учун қатъий одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов томонидан жорий йилнинг 15 май куни имзоланган фармойишга мувофиқ, эндиликда ҳокимлик тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг маишатбозлик ва ичкиликбозликка йўл қўйиши, шунингдек, қимор ўйинларида иштирок этиши қатъиян тақиқланади. Янги талабларга кўра, хизмат вазифасини бажариш чоғида ёки ундан ташқари вақтда қимматбаҳо совғалар қабул қилиш, хизмат гувоҳномаси ва хизмат автотранспортидан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳамда давлат хизматига оид ёпиқ масалаларни бегона шахслар билан муҳокама қилиш мумкин эмас.
Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг таркибий тузилмалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари, Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги низом ҳамда мазкур комиссия таркиби расмиятлаштирилган. Унга кўра, тизимдаги ташкилотлар бош комиссия билан келишилган ҳолда ўзларининг ички буйруқлари билан хусусий комиссия таркибларини тасдиқлашади.
Янги жорий этилган ушбу тартиб ва чекловлар билан ҳокимлик тизимидаги барча ходимлар мажбурий тарзда таништирилиши белгиланган.
Олдинроқ Шерзод Кудбиев 50 минг долларлик соат ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирганди.

Изоҳлар мавжуд емас