Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда бир йилда фавқулодда вазиятлар оқибатида 221 киши ҳалок бўлди: Сенат ҳукуматга сўров юборди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда бир йилда фавқулодда вазиятлар оқибатида 221 киши ҳалок бўлди: Сенат ҳукуматга сўров юборди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлисида мамлакатимизда табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар (ФВ) мониторингининг бугунги ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бунга республикада фавқулодда вазиятлар ҳамда уларнинг оқибатида қурбон бўлаётганлар сони сезиларли даражада ортгани сабаб бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (ФВВ) расмий маълумотларига кўра, ўтган 2025 йил давомида Ўзбекистонда жами 82 та фавқулодда вазият содир бўлган. Ушбу ҳодисалар оқибатида 256 киши турли даражада жароҳатланган бўлса, 221 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Энг кескин ўсиш газ-ҳаво аралашмаси чакнаши (портлаши) билан боғлиқ ҳодисаларда кузатилган. 2025 йилда қайд этилган 71 та ана шундай ҳолат оқибатида ҳалок бўлганлар сони уч баробарга ошиб кетган (2024 йилдаги 12 кишидан 2025 йилда 37 кишига етган). Тан жароҳати олганлар сони эса 68 фоизга (109 нафардан 179 нафарга) кўпайган.

Хусусан, биргина 16 апрель куни кечаси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани "Ўрта Овул" маҳалласида жойлашган хусусий уйда портлаш содир бўлиб, ундан кейин ёнғин чиққанди. Оқибатда бир эркак ва уч нафар бола ҳалок бўлган эди.

Парламент юқори палатаси томонидан ўтказилган таҳлиллар соҳада бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатди. Хусусан, фавқулодда вазиятларнинг тўлиқ мониторингини юритиш, вазирликлараро тезкор ахборот алмашиш ва офатларни олдиндан прогноз қилиш тизимини тўлиқ жорий этиш масаласи ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шунингдек, соҳада илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва тизимни юқори малакали кадрлар билан таъминлашда ҳам камчиликлар мавжуд.

Сенаторлар вазиятни ўнглаш учун асосий эътиборни фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишга эмас, балки уларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва инсонлар ҳаётига таҳдид солувчи хавфларни минималлаштириш самарадорлигини оширишга қаратиш зарурлигини қатъий таъкидладилар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...