Загрузка
Загрузка
Сурхондарё вилоятидаги сўнгги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шоҳимардон ота Ҳамроев вафот этди
Жамият

Сурхондарё вилоятидаги сўнгги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шоҳимардон ота Ҳамроев вафот этди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги "Темирдарвоза" маҳалласида истиқомат қилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, меҳнат фахрийси ва фидойи устоз-педагог Шоҳимардон ота Ҳамроев 105 ёшида оламдан ўтди. 

Шоҳимардон ота уруш йилларида Воронеж, Латвия, Литва ва Эстония ҳудудларидаги қонли жангларда мардонавор иштирок этиб, фронтнинг энг оғир синовларини матонат билан енгиб ўтган ва Ватан олдидаги бурчини сидқидилдан адо этган жасур авлод вакили эди.

Уруш тугаганидан сўнг, у ўз ҳаётини бутунлай таълим соҳасига бағишлаган. Педагогика йўналишида таҳсил олиб, қарийб 40 йил давомида Бойсун туманида рус тили фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритди ва минглаб ёшларга билим ҳамда намунали тарбия берган. Унинг соҳа ривожига қўшган улкан ҳиссаси давлатимиз томонидан муносиб қадрланиб, "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган. 

Сурхондарё вилоятида ҳаёт бўлган сўнгги уруш қатнашчиси — фидойи устоз Шоҳимардон ота Ҳамроевнинг ибратли ҳаёт йўли, кўрсатган жасорати ва инсоний фазилатлари бугунги авлодлар хотирасида абадий муҳрланиб қолади.

Марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига таҳририятимиз номидан ҳамдардлик билдирамиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...