Загрузка
Загрузка
Қаршида тадбиркорнинг 2 миллиард сўмлик алкоголь маҳсулотларини ўзлаштирган схема фош этилди
Ҳодисалар

Қаршида тадбиркорнинг 2 миллиард сўмлик алкоголь маҳсулотларини ўзлаштирган схема фош этилди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида терговга қадар текширув ўтказилди. Унда йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонанинг Қарши шаҳридаги омборхона товаршуноси ва шу корхона экспедитори ўзаро тил бириктирган. Улар ўзларига ишониб топширилган, умумий қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этувчи алкоголь маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, тушган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Сурхандарёда 6 миллиард сўмлик кредит маблағлари талон-тарож қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...