Загрузка
Загрузка
Туркияда маст эркак ов милтиғидан 14 кишини ўққа тутди: олти киши ҳалок бўлди
Дунё

Туркияда маст эркак ов милтиғидан 14 кишини ўққа тутди: олти киши ҳалок бўлди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркиянинг Мерсин вилоятида 37 ёшли эркак томонидан содир этилган қуролли ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди ва яна саккиз нафар фуқаро турли даражада жароҳат олди. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, жиноятчи ҳужум давомида ов милтиғидан фойдаланган.

Мудҳиш воқеа 18 май куни Мерсиннинг Чамлияйла округида бошланган бўлиб, у ерда 37 ёшли гумонланувчи ва унинг собиқ хотини ўртасида кескин жанжал келиб чиққан. Келишмовчилик давомида эркак аёлни ов милтиғидан отиб ўлдирган ва жабрланувчи олинган оғир жароҳатлар туфайли воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг, жиноятчи тергов талқинига кўра ўзининг бошқа бир эски рақибидан ўч олиш мақсадида қўшни Тарсус туманига йўл олган.

Тарсусда у маҳаллий ресторанлардан бирига бостириб кириб, ичкаридаги одамларга қарата тартибсиз равишда ўт очган, оқибатда ресторан эгаси ва бир нафар ходим оғир яраланган. Ресторандан чиққач, у кўчадаги оддий йўловчиларни ҳам ўққа тутишни давом эттирган. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, ҳужум натижасида уч киши воқеа жойида, яна уч киши эса шифохонада вафот этган. Саккиз нафар жароҳатланган шахслар эса тиббиёт муассасаларига етказилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг аниқлашича, муқаддам мунтазам равишда гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб келган гумонланувчи ушбу қонли жиноятни содир этаётган вақтида кучли алкоҳол таъсирида бўлган. Ҳозирда полиция ҳодисанинг барча тафсилотлари ва сабабларини ўрганиш бўйича тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...