Загрузка
Загрузка
Президент қарори асосида 47 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди
Жамият

Президент қарори асосида 47 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент қарори ижроси доирасида тиббиёт муассасаларида 47 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди. Ушбу чора-тадбирлар Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат раҳбари қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда. 

Аввалроқ Қурбон ҳайити арафасида мамлакатдаги эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Вақф" хайрия жамоат фондига 690 миллиард сўм маблағ ажратилиб, оғир хасталикка чалинган 10 минг нафар болага операциялар ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарор асосида тиббий ёрдамга муҳтож фуқаролар, жумладан, болалар, онкологик касалликларга чалинган беморлар ва трансплантацияга муҳтож шахслар қамраб олинган.  

Хусусан, тиббиёт муассасаларига ётқизилган 194 нафар бемор боланинг 40 нафарида, онкогематологик ташхис қўйилган 112 нафар беморнинг 5 нафарида мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилган. 

Шунингдек, 14 нафар бемор иштирокида ўтказилган даволаш тадбирларида икки нафар фуқарода жигар ва буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...