Загрузка
Загрузка
Наманган вилоятида "тимсоҳлар пайдо бўлгани" пайдо бўлдими?
Ҳодисалар

Наманган вилоятида "тимсоҳлар пайдо бўлгани" пайдо бўлдими?

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона магистрал каналида тимсоҳлар юргани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий текширув ўтказилди. Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Учқўрғон тумани ФВБ ходимлари томонидан каналнинг туман ҳудудидан оқиб ўтувчи қисми (Гулистон, Пахтачи, Тегирмон ва Бирлик маҳаллалари) жойига чиққан ҳолда ўрганилган. 

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида Катта Фарғона каналида тимсоҳ ёки бошқа шу каби хавфли жониворлар мавжудлиги аниқланмаган.  

Расмий идоралар фуқаролардан бу каби асоссиз ва тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни ҳамда фақат расмий манбаларга таянишни сўрамоқда. 

Олдинроқ Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда Катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидаги ерни ҳамда таълим муассасаси майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган бир нечта мансабдор шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...