Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда бешта янги сел сув омбори қурилади
Жамият

Ўзбекистонда бешта янги сел сув омбори қурилади

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент қарорига мувофиқ, мамлакатимизда 2027–2030 йилларда сел сувларини тўплаш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган бешта янги сел сув омбори қурилади. Ушбу лойиҳалар қишлоқ хўжалигида сув таъминотини яхшилаш ҳамда янги ерларни ўзлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Янги иншоотлар Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар ва Жиззах вилоятида 300 гектар ер майдонларининг сув таъминотини барқарорлаштиради.  

Хусусан, Самарқанд вилоятида 3,3 минг гектар, Тошкент вилоятида эса 300 гектар майдонда янги ерларни фойдаланишга киритиш кўзда тутилган. 

Республика бўйлаб кичик сув захираларини яратиш истиқболли бўлган 60 та ҳудуд илмий хулосалар асосида аниқланган. Қурилиш ишлари давлат бюджети ва давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилади. 

Мисол учун, давлат томонидан Оқтепасой сел сув омборини лойиҳалаштириш ишларига 2 миллиард сўм маблағ ажратиш белгиланган. 

Хусусий шериклик асосида эса Жиззах вилоятидаги Тангатопдисой ва Тошкент вилоятидаги Оқсоқотасой сел сув омборлари ДХШ шартлари асосида қурилади. 

Инвесторлар объектларни қуриб, давлатга 49 йиллик муддатга бепул фойдаланишга топширади. Эвазига хусусий шерикка сув омборлари ҳудудида туризм, рекреация ҳамда балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш ҳисобидан даромад олиш ҳуқуқи берилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...