Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 7 октябрь куни, ўзининг 70 ёшга кириш кунида Петербургда бўлиб, МДҲ давлатлари раҳбарлари билан норасмий учрашув ўтказади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков айтиб ўтган.
Шимолий пойтахтда, эҳтимол Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Турманистон ва Ўзбекистон вакиллари учрашади. Айни пайтда кўрсатилган давлат раҳбарларининг ҳеч бири бу тадбирда иштирок этишини маълум қилмаган.
МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашув кун ўртасида бўлиб ўтади. "Бу келгуси ҳафтага режалаштирилган саммитга тайёргарлик нуқтаи назаридан муҳим воқеа", - дея қўшимча қилди Песков.
Журналистлар учрашув иштирокчилари президентни табриклайдиларми, деб сўрашганда, Песков протокол "буни назарда тутмайди”, дея жавоб берган.
“Бироқ албатта, улар бир-бировларини кўп йиллар ва ҳатто ўн йиллар давомида билишади. Шу боис, туғилган кун билан табриклашлари мумкин”, - дея қўшимча қилди Песков.
Изоҳлар мавжуд емас