Загрузка
Загрузка
Рақобат қўмитаси: Хусусий таълим масканларидан норозилар сони кескин ошиб, мурожаатларнинг 96 фоизини ташкил этмоқда
Жамият

Рақобат қўмитаси: Хусусий таълим масканларидан норозилар сони кескин ошиб, мурожаатларнинг 96 фоизини ташкил этмоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан нодавлат таълим хизматлари соҳасидаги мавжуд ҳолат таҳлил қилиниб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли таклифлар ваколатли органларга юборилди. 

Сўнгги уч йилда Қўмитага келиб тушган 103,5 мингта мурожаатнинг 2 070 таси таълим хизматларига тегишли бўлиб, уларнинг қарийб 96 фоизи нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятига тўғри келади.  Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига қарийб 1 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Таҳлилларга кўра, фуқаролар асосан таълим сифати талаб даражасида эмаслиги, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиниши, шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби ҳақида етарли маълумот берилмаслиги, муддатли тўлов шартномаларини бекор қилишдаги муаммолар ҳамда рекламада ваъда қилинган хизматларнинг бажарилмашидан норози бўлмоқда. 

Амалдаги қонунчиликда таълим сифати устидан давлат назорати мавжуд бўлса-да, нодавлат таълим хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи аниқ механизмлар ва пуллик таълим хизматларининг ягона қоидалари йўқлиги истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлмоқда. 

Шу мақсадда Қўмита Франция (Qualiopi), Нидерландия (NRTO) ва Швейцария (EduQua) каби хорижий тажрибаларни ўрганиб, нодавлат таълим хизматлари учун ихтиёрий сертификатлаш тизимини жорий этиш, пуллик таълим хизматларини кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда ташкилотларнинг истеъмолчилар билан муносабатларига қўйиладиган минимал талабларни белгилаш бўйича таклифларни илгари сурган. 

Ушбу ташаббусларни амалга ошириш юзасидан Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги билдирилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш тартиби қатъийлаштирилганди

Шу билан бирга, масъуллар амалда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш учун қоидаларни енгиллаштириш устида иш олиб бораётганини маълум қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...