Загрузка
Загрузка
Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга киришди: "Mашина музей экспонати эмас, хусусий мулк!"
Жамият

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга киришди: "Mашина музей экспонати эмас, хусусий мулк!"

194
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистондаги ретро-автомобил ишқибозлари ва ҳуқуқ фаоллари 2026 йилдан бошлаб жорий этиладиган утилизация тизими ва техник кўрикдаги чекловларга қарши жамоавий кураш бошлашди. Уларнинг таъкидлашича, эски машиналардан "завод ҳолати"ни талаб қилиш ва уларни йўлдан четлатишга уриниш — Конституцияда кафолатланган хусусий мулк дахлсизлиги ҳуқуқини қўпол равишда бузишдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 166-сон қарори эълон қилингач, амалиётда кескин чоралар бошланган. Мулкдорларга автомобилни фойдаланишдан чиқариш бўйича расмий хатлар кела бошлаган.

Бу сабабли сўнгги вақтларда 30–50 йиллик автомобил эгалари техник кўрикдан ўтишда жиддий тўсиқларга дуч келишмоқда. Масъул органлар автомобилнинг техник созлигига эмас, балки унинг деталлари "заводники" эмаслигига (масалан, мотори алмашганига) эътироз билдириб, рухсат беришмаяпти. Бу туфайли давлат рақамлари мажбурий ечиб олинмоқда. Натижада ретро-машиналарни ишлатиш имкониятини йўққа чиқармоқда.

Нега мулкдорлар норози?

Фаолларнинг фикрича, давлатнинг янги талаблари мантиқсиз ва адолатсиз, яъни 50 йил аввалги машинанинг деталларини топиш имконсиз. Илгари йўл патрул ходимининг ўзи мотор алмаштириш каби рухсат берган ўзгартиришлар энди "айб" ҳисобланмоқда.

Уларнинг айтишича, эски машинани топширганларга бериладиган 5 фоизлик кредит имтиёзи — бу адолатли компенсация эмас. Бу одамларни ўз мулкидан воз кечдириб, янги кредитларга мажбурлаш деб аталмоқда.

Фаолларнинг билдиришича, машинанинг ҳолати яхши бўлса ҳам, фақат "эски" бўлгани учун унга тазйиқ ўтказиш мулкдор ҳуқуқларини чеклашдир.

Мулкдорлар гуруҳи ўз даъволарини бир қатор моддалар билан асосламоқда. 53-модда кўра хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, шунингдек, 41 ва 20 моддаларга муфовиқ қонун орқага қайтиш кучига эга эмас (аввалги рухсатлар ўз кучида қолиши керак) ва ҳар қандай зиддият инсон фойдасига ҳал қилиниши шартлиги уларни бирлаштирмоқда.

Аслида, тегишли органлар аккредитланган эксперт баҳоси йўқлиги сабабли, улар автомобилни антиқа буюм сифатида тан олиш ҳақидаги хулосаларини фақат унинг ташқи кўринишига асослайдилар, автомобилнинг тарихий қиймати ва ноёблигини ҳисобга олмайдилар.

Ҳозирда ретро-машина эгалари махсус гуруҳларда бирлашиб, судга даъво аризаси киритиш учун имзо ва маблағ тўплашмоқда. Уларнинг мақсади — машинанинг ёшига эмас, балки фактик техник ҳолатига қараб баҳо берадиган адолатли тизимни талаб қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланганди. Автомобиллар уч тоифага бўлиниши белгиланган эди: "тоза", "ўрта" ва "зарарли". "Зарарли" автомобиллар учун бир қатор чекловлар жорий қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...