Загрузка
Загрузка
Сурия собиқ бош муфтийси Аҳмад Ҳассун ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Дунё

Сурия собиқ бош муфтийси Аҳмад Ҳассун ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Сурия собиқ бош муфтийси Аҳмад Ҳассун инсониятга қарши жиноятлар ва Асад режимининг зўравонликларини оқлагани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Mазҳаблараро адоватни қўзғатишда айбдор деб топилган собиқ мулозимнинг сиёсий ва диний фаолиятига якуний ҳуқуқий баҳо берилди.

Хабарларга кўра, Дамашқдаги Жиноят ишлари бўйича тўртинчи суд 24 август куни собиқ муфтийга нисбатан якуний ҳукмни эълон қилган. Суд жараёнида Аҳмад Ҳассуннинг мазҳаблараро адоват ва зўравонликни қўзғатиш, қотилликни оқлаш, лавозимини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларга бевосита алоқадорлиги тўлиқ ўз исботини топган. Шунингдек, суд маҳкумнинг барча мол-мулкини давлат ғазнаси фойдасига мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган.

Судья Фахриддин ал-Ариённинг таъкидлашича, Асад давридаги расмий диний муассасалар тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга қарши шафқатсизларча қўлланилган бочкали бомбалардан фойдаланишни диний жиҳатдан оқлаб келган.

Маълумот учун, Аҳмад Ҳассун 2005–2021 йилларда Суриянинг энг юқори диний лавозими бўлган бош муфтий вазифасини эгаллаган. У собиқ президент Башар Асадга ўта яқинлиги ва диний тадбирларда у билан тез-тез бирга кўриниши билан танилган. Асад ҳукумати ағдарилгач, Ҳассун 2025 йилнинг март ойида Дамашқ аэропорти орқали мамлакатни тарк этишга уринган вақтида қўлга олинган. У Суриянинг янги ҳукумати даврида судланган Асад режимига алоқадор ўнинчи юқори мартабали расмий бўлди.

Аввалроқ Сурия суди мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни 2011 йилдаги намойишларни бостириш билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топиб, сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...