Загрузка
Загрузка
Россия ўзбекистонлик мигрантлар мисолида четдан иш кучини ташкилланган ҳолда жалб этишни синамоқда
Жамият

Россия ўзбекистонлик мигрантлар мисолида четдан иш кучини ташкилланган ҳолда жалб этишни синамоқда

475
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон билан ўтган йилда иш кучини ташкиллашган ҳолда жалб қилиш бўйича тузилган келишув Россия учун илк тажриба вазифасини бажарди. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, меҳнат мигрантларини жалб қилиш бўйича янги механизм синовдан ўтказилганидан сўнг, бошқа давлатлар билан шундай келишувларни тузишда ундан фойдаланиш мумкин бўлади. Бу ҳақида “Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятни амалга ошириш учун чет эл фуқароларини ташкиллашган ҳолда жалб қилиш” мавзусида ўтказилган семинар-йиғилиш давомида Федерация Кенгаши раисининг конституцион қонунчилик ва давлат қурилиши бўйича биринчи ўринбосари Людмила Бокова айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Россия чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини тартибга солиш бўйича механизмларни фаол ривожлантириб бормоқда. Охирги йилларда патент тизими жорий қилинди, алоҳида тоифага кирувчи меҳнат турларини ҳуқуқий белгилаш масалалари таснифланди, давлатда доимий ёки вақтинчалик яшовчи чет эл фуқароларини ижтимоий суғурталаш масалалари ҳал этилди.

Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятни амалга ошириш учун чет эл фуқароларини ташкиллашган ҳолда жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасида тузилган келишувнинг 2017 йилда ратификация қилиниши ҳам бу борадаги янгилик ҳисобланади.

Бир йилдан сўнг, чет эл ишчи кучини ташкиллашган ҳолда жалб қилишнинг янги тизими қонунчиликка киритилди. Меҳнат мигрантларини уларнинг ўз ватани, айни вазиятда Ўзбекистонда саралаш, текшириш, тайёрлаш ва тегишли шароитларни яратиш тажрибаси Россияда илк бор қўлланилмоқда.

Людмила Бокованинг айтишича, тузилган келишув чет эл ишчи кучини ташкиллашган ҳолда жалб қилиш тажрибасини синовдан ўтказиш ва келгусида шу каби келишувларни бошқа давлат билан тузиш имконини беради. Шу ўринда, қонуний келган мигрантларни чет эл ишчи кучига     эҳтиёж сезган иқтисодиёт тармоқларига йўналтириш мумкинлиги боис, мазкур ҳужжат Россиянинг миллий манфаатларига   мувофиқдир.

Бундан ташқари, меҳнат мигрантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бахтсиз воқеа ёки касбий касаллик туфайли ўлим ёки саломатликка зарар етган тақдирда кафолат ҳамда компенсация миқдорлари белгиланади. Россия иш берувчилари томонидан меҳнат мигрантларини ташкиллашган ҳолда жалб этиш борасида иккала давлат ваколатли идораларининг ўзаро ҳамкорлиги ва иштирок этиш қоидалари батафсил белгилаб қўйилган.

Семинарда Федерация Кенгаши аъзолари, федерал ижро ҳокимияти идоралари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, Бош прокуратура, Тергов қўмитаси, Федерал адвокатлар палатаси, жамоат ташкилотлари, эксперт ва илмий ҳамжамият вакиллари иштирок этишди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...