Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўчиш Дастурида иштирок этишни истаган кўплаб кишилар ҳақида хабар бермоқда. Талабни қондириш мақсадида Россия Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги қабул жадвалига ўтмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Россия Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига чет элда яшаётган ватандошларнинг Россия Федерациясига ихтиёрий кўчиб ўтишига кўмаклашиш Давлат дастурида иштирок этиш истагида бўлганларнинг кўплаб мурожаатлари келиб тушганини инобатга олган ҳолда ваколатхонани янги иш жадвалига ўтказишга қарор қилинди", - дея қайд этди элчихона.
Бундан кейин Давлат дастурида иштирок этиш учун ваколатхонага душанбадан жумагача соат 8:00дан 20.00гача мурожаат қилиш мумкин (тушлик 13.00 - 13.45).
Аввалроқ, 2006 йилдан бошлаб ишга тушган ватандошларни кўчириш Давлат дастури асосида бир миллиондан ортиқ кишилар Россияга кўчиб кетгани ҳақида ёзган эдик.
Дастур иштирокчиларига ўзларининг келажакдаги яшаш жойларига кўчиб ўтиш харажатлари компенсация қилинади ва бошланғич тўловлар берилади. Шунингдек, улар шахсий товарларни, шу жумладан автомобилларни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинади. Бундан ташқари, кўчиб ўтганлар патент ёки рухсатнома олмасдан ишлаш ҳуқуқига эга. Шунингдек, бундай фуқаролар учун мамлакатда бўлган биринчи кундан бошлаб жисмоний шахслар даромадига нисбатан 13 фоиз миқдорида солиқ ставкаси белгиланган.
Изоҳлар мавжуд емас