Сўхда  аэродром  қурилиши бошланди. Ишларни  май ойида якунлаш  режалаштирилган
Жамият

Сўхда аэродром қурилиши бошланди. Ишларни май ойида якунлаш режалаштирилган

564

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўхда аэродром қурилиши бошланди. Ишларни май ойида якунлаш режалаштирилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Мазкур аэродром қурилиши учун туманнинг “Новобод” МФЙ ҳудудидан жами 4,5 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, учиш ва қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метрни ташкил этади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмдан иборат. Қурилиш ишларини май ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган”, -дея хабар бермоқда Фарғона Халқаро аэропорти матбуот хизмати .

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг ўрталарида Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлигига Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Фарғонадан Сўх туманига кичик самолётларнинг мунтазам қатновини йўлга қўйиш учун Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида кўрсатма берган эди. Парвозлар учун Ан русумли самолётлар ва Ми-8 вертолётларидан фойдаланиш режалаштирилган.

Сўх экслави Қирғизистон ичкарисида жойлашган. У дунёдаги бундай ҳудудий объектлар орасида ҳам ҳудуди, ҳам аҳолиси жиҳатидан энг йирик ҳисобланади.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон ва қўшни республикалар ўртасидаги номақбул муносабатлар ва чегарадаги назоратларининг қатъийлашуви оқибатида ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий вазият оғир аҳволга келиб қолган эди. Бугунги кунда вазият яхшиланиб, аҳолининг асосий ҳудудга, шунингдек, бошқа худудлар аҳолисининг эксклавга бориши жадаллашиб, натижада ҳамкорлик қилиш имкониятлари пайдо бўлган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...