Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон санитария-эпидемиология қўмитаси Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларнинг республикадаги санитария ва фитосанитария шароитлари тўғрисидаги сўровларига жавоб беради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасидаги санитария ва фитосанитария шартлари тўғрисида Жаҳон савдо ташкилоти аъзо давлатларини хабардор қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида айтилган.
Ҳужжатга кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига қўшимча вазифалар юкланган.
Хусусан, Қўмита ходимлари озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қоидалар, низомлар тўғрисида ЖСТ аъзо давлатларини мунтазам хабардор қилишни таъминлашлари лозим бўлади.
Шу билан бирга, Қўмита санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари тўғрисидаги лойиҳаларни эътироз ва таклифлар олиш учун ЖСТ аъзо давлатларига юборади. ЖСТ аъзо давлатларининг эътироз ёки таклифлари ва қаршиликлари асосида Қўмита чора-тадбирлар лойиҳаларини қайта ишлаш учун ташаббускор ваколатли давлат органларига киритиб боради.
ЖСТ аъзо давлатлари ва манфаатдор томонларнинг асосланган сўровларига жавоблар юбориш вазифаси ҳам Қўмитага топширилган.
Шунингдек, айтиш жоизки, Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари тўғрисидаги битими (SPS Agreement) талабларидан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг марказий аппаратида Санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилган.
Эслатиб ўтамизки, куни кеча Таиланд Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлаган.
Изоҳлар мавжуд емас