Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПФ-86-сонли Фармонига мувофиқ, Абдулла Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга бўлган Абдулла Абдуқодиров мазкур тайинловга қадар, яъни 2022 йилдан буён ушбу агентлик директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Иқтисодиёт соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассиснинг стратегик режалаштириш ва иқтисодий ислоҳотлар борасидаги кўп йиллик билимлари агентлик фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда муҳим давлат ташаббусларини изчил давом эттиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Бундан олдин Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан мамлакатимиз бўйлаб 35 нафар раҳбар кадр шаҳар ва туман давлат солиқ инспекциялари бошлиғи лавозимларига тайинланганди.

Изоҳлар мавжуд емас