Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қўқон университети Андижон филиалида 40 дан ортиқ талаба оммавий равишда овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ вилоят прокуратураси бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Назорат идорасининг аниқлик киритган маълумотларига кўра, 5 май куни тушликдан сўнг университет ошхонасида ҳақиқатан ҳам талабаларнинг овқатдан заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилиши қайд этилган. Тиббиёт муассасаларига аввал хабар қилинганидек 40 нафардан ортиқ эмас, балки 15 нафар талаба олиб кетилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг якунлари бўйича тегишли қонуний қарор қабул қилинади.
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида 1,9 мингдан ортиқ бола заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар мавжуд емас