Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлган 244 нафар ўзбекистонлик олиб келинди:  улар икки ҳафталик карантинда  бўлишади
Жамият

Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлган 244 нафар ўзбекистонлик олиб келинди: улар икки ҳафталик карантинда бўлишади

980

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлган 244 нафар ўзбекистонлик Uzbekistan Airways чартер рейси орқали олиб келинди. Мухбиримиз хабар қилишича, улар ики ҳафта мобайнида карантинда бўлишади.

Зиёратчиларнинг эвакуация қилинганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология осойишталиги вазирлиги вакили маълум қилди. РИА Новости берган хабарга кўра, 8 март куни ҳолатида Саудия Арабистонида коронавирус инфекцияси тарқалишининг 11та ҳолати қайд этилган.

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли зиёратчилар ва сайёҳларнинг киришини вақтинчалик таъқиқлаганидан сўнг, 27 февралдан бошлаб Uzbekistan Airways томонидан Жидда ва Мадина билан мунтазам рейслар тўхтатилди. Аммо авиакомпания ўзбекистонлик зиёратчиларни ташиш учун бир нечта чартер рейслари режалаштирилганлигини маълум қилди.

Жидда шаҳридан Тошкентга келган 244 нафар ўзбекистонликларнинг барчаси икки марта тана ҳарорати скринингидан ўтказилган. Агентлик вакилининг айтишича, уларда коронавирус аломатлари топилмаган. Аммо, икки ҳафта давомида зиёратчилар яшаш жойлари бўйича тиббий назорат остида бўлишади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+