Загрузка
Загрузка
«Сергели-Қўйлиқ» ер усти метроси қурилиши учун 780тадан  ортиқ  дарахт халақит бермоқда. Улар  бошқа жойга кўчирилади
Жамият

«Сергели-Қўйлиқ» ер усти метроси қурилиши учун 780тадан ортиқ дарахт халақит бермоқда. Улар бошқа жойга кўчирилади

753
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. «Сергели-Қўйлиқ» ер усти метроси қурилиши учун 780тадан ортиқ дарахт халақит бермоқда. Уларни сақлаб қолиш ва   бошқа жойга кўчириш режалаштирилган. Бу ҳақида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Ер усти метросининг Миробод туманидан ўтадиган қисмида 66 та, Сергели туманидан ўтадиган қисмида 168 та, Янги ҳаёт туманидан ўтадиган қисмида эса 551 та (жами 785 та) дарахт борлиги аниқланди. Уларни қаерга кўчириш маҳаллий туман ҳокимликлари билан, қандай кўчириш эса биолог олимлар билан маслаҳатлашилмоқда. Мақсад битта - имкон қадар барчасини сақлаб қолишдан иборат”, - дея маълум қилмоқда қўмита.

Айни пайтдаги қонунчиликка мувофиқ, қурилиш ҳудудида жойлашган ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кўчиришга, кўчириш имкони бўлмаганда, истисно тариқасида кесишга рухсат берилган.

Бироқ, мораторий талабларидан келиб чиқиб, кесиладиган ҳар бир дарахт учун компенсация сифатида 10 туп қимматлиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган кўчатларни экиш ва уларни икки йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Бир неча дарахтни кесишга тўғри келганда ушбу ёғоч хомашёсидан қандай фойдаланиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Масаланинг ечими сифатида аввал дарахтни Ободонлаштириш бошқамаси балансига ўтказиш ва шундан кейин ёғочни ё ҳунармандларга тақдим этиш, ёки бошқарманинг зарурий эҳтиёжлари учун ишлатиш режалаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...