Загрузка
Загрузка
"Шайтон трусиклар"ни реклама қилган дўкон иши судга оширилди
Жамият

"Шайтон трусиклар"ни реклама қилган дўкон иши судга оширилди

60
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонуни 16-моддасига асосан, рекламада миллий ва оилавий анъаналарга, жамият ахлоқи ва маънавиятига зид бўлган шакллар, иборалар ҳамда образлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Аввалроқ Instagram тармоғида ўзини таниқли косметолог ва тажрибали жарроҳ сифатида рекламаРақобат қўмитаси миллий қадриятлар ва одоб-ахлоқ меъёрларига зид реклама ролиги учун "LADY EVA" дўкони эгасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирди. Шунингдек, "Penuar.guli" дўкони бўйича ҳам ўрганиш ишлари бошланган.

Республика Маънавият ва маърифат марказининг экспертлик хулосасига кўра, "LADY EVA" (@lady_eva.store) дўкони томонидан эълон қилинган реклама мазмуни ва ундаги тасвирлар жамиятда қабул қилинган маънавий меъёрларга зид деб топилган

Кадрларда реклама қилаётган шахс ички кийимларни қайнона, эр ва келинлар учун уятсиз тарзда сотиб олишни тарғиб қилган. У ўзининг Istagram саҳифасида "Сизнинг шов-шувли маликангиз яна бир жанжалнинг марказида" деб изоҳ қолдирган. Аммо суд қарори чиқмагунча ҳеч нарса демаслигини айтган.

Ушбу ҳолат юзасидан дўкон юритувчиси ЯТТ Ш.Шаназаровга нисбатан қонунбузарлик баённомаси тузилиб, якуний қарор чиқариш учун суд органларига юборилган.  

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган "Penuar.guli" кийим-кечак дўконининг реклама ролиги ҳам Қўмита назоратига олинган. Ҳозирда мазкур видео контентнинг мазмуни бўйича Маънавият ва маърифат марказининг тегишли хулосаси кутилмоқда. Агар экспертиза натижасида қонунбузарлик аниқланса, ушбу дўкон маъмуриятига нисбатан ҳам белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.

Ушбу ташкилот, ҳатто, ўз реклама ролигида болалардан фойдаланган ва буюртма берса болакай етказиб беришини айтган. Унинг қўлига катталар ички кийимини бериб қўйишган.

 қилиб, аёлларнинг соғлиғига жиддий зиён етказган сохта мутахассис 150 миллион сўм жаримага тортилганди

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...