Загрузка
Загрузка
Шодмонов АҚШ давлат котибининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими коронавирус тарқалишига қарши курашишга тайёр эмаслиги ҳақидаги сўзларини тасдиқлади
Жамият

Шодмонов АҚШ давлат котибининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими коронавирус тарқалишига қарши курашишга тайёр эмаслиги ҳақидаги сўзларини тасдиқлади

443
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими коронавируснинг кенг тарқалишига қарши курашишга тайёр эмаслиги ҳақидаги сўзларининг тўғрилигини тан олди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Аввалроқ, журналистларга берган интервьюсида Помпео АҚШ томони "айрим жойларда тегишли инфратузилманинг (вирусдан ҳимоя қилиш учун) йўқлигидан хавотирда” эканлигини билдирган эди.

"Мен Хитой билан узун чегарага эга Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлганман. Улар ҳам коронавирус каби кенг кўламли таҳдидларга қарши курашиш имониятига эга эмаслар",- деди АҚШ давлат котиби.

Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Алишер Шодмонов маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати ривожланган давлатларникидан анча ортда эканлигини таъкидлади.

"Жаноб Помпео Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳақида нима деган бўлса, биз барчасини тан оламиз. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти парламентга қилган мурожаатида иқтисодиётимизнинг ҳолатини тўғри баҳоладилар. Шундан келиб чиққан ҳолда, Президент томонидан илк бор қашшоқликнинг мавжудлиги таъкидланди. Иқтисодиёт билан боғлиқ муаммолар йўқ эмас. Иқтисодиётимиз ҳали ривожланмаган. Ижтимоий соҳага, шу жумладан соғлиқни сақлашга етарлича эътибор берилиши учун иқтисодиётимиз барқарор ва ўзига тўқ бўлиши учун барча чораларни кўрмоқдамиз", - деди Шодмонов.

Шунингдек, у "биз бугунги кунда касалхоналаримиз ҳолати ва уларнинг таъминоти бўйича ривожланган мамлакатлардан узоқлигимизни тан оламиз",- деб қўшимча қилди.

"Биз бу ерда мустақиллигимизнинг 30 йили давомида қилган ишимиз билан мақтанмаймиз. Ёлғон гапириб, бунга ўзимиз ҳам ишониб юрдик. Биз шу уч йил ичида очиқ, шаффоф ва транспарент мамлакатга айландик. Биз ўз хатоларимиз ва камчиликларимизни тан ола бошладик ва шунга асосланиб ўз олдимизга аниқ мақсадлар қўйдик ва улар устида ишлаяпмиз ", - деди у.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда тиббий ниқоблар давлат заҳираси яратилиб, ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситалари нархларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, Шодмонов Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус туфайли Наврўз байрамини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаганлигини айтди. Бу борада Тожикистон ва Қозоғистонда байрам тадбирлари аллақачон бекор қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...