Загрузка
Загрузка
Синоптиклар август ойининг об-ҳаво башоратини тақдим қилишган
Жамият

Синоптиклар август ойининг об-ҳаво башоратини тақдим қилишган

664
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет август ойи учун об-ҳаво   башоратини эълон қилган. Кундузги ҳарорат 33-38 даража оралиқда бўлади, аммо қисқа муддатда 40-44 даражага кўтарилиш эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Бу йил август ойи нисбатан қулай ҳарорат кўрсаткичлари билан бошланади. Ойнинг дастлабки беш кунлигида кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 даража оралиғида бўлади. Худди шу ҳарорат ой охиригача устунлик қилади. Аммо шу билан бирга, марказий ҳудудларда ҳарорат қисқа муддат (1-2 кун) 40-41 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 41-42 даражагача кўтарилиши мумкин",–дея қайд этмоқда Ўзгидромет.

Август ойининг баъзи кунларида республика бўйлаб қисқа муддатли ёмғирлар кутилмоқда.

Иқлимий маълумотларига кўра, Ўзбекистонда август ойи июлга нисбатан ўртача 1,5-2,5 даража совуқроқ келади. Август ойида юқори ҳарорат кўрсаткичлари ҳам июль ойининг энг юқори кўрсаткичларидан паст.

Масалан, июль ойида энг юқори ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлган:

  • Тошкентда июл ойида – 44,6 даража (бу ҳарорат 1997 йилда қайд этилган), августда-43,1 даража (1944 йил).

  • республика жанубида, Термиз шаҳрида июль ойида энг юқори ҳарорат 48,6 даражани (1914), август ойида – 46,3 даражани (1947 йил) ташкил қилган.

Шу билан бирга, марказий ҳудудларда 42-43 даражагача, жанубда – 45-46 даражагача жуда юқори ҳарорат кўрсаткичлари ҳар йили ҳам кузатилмайди. Кўпинча август ойида ҳаво ҳарорати 39 дан 41 даражагача, жанубда 42-43 даражагача 1-3 кун давомида бўлади.

Август-Ўзбекистонда энг қуруқ ой саналади. Август ойида ёмғир жуда кам ёғади. Ҳудуднинг аксарият қисмида ўртача 1 дан 3 кунгача озгина ёмғир ёғади холос.

Шу билан бирга, ушбу қуруқ ой давомида маълум жойларда сезиларли интенсивликдаги кучли ёмғирлар кузатилган. Масалан, 2020 йилнинг 26 август куни Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида 10-34 мм кучли ёмғирлар ёққан. Тошкентда шу куни 17 мм ёнингарчилик кузатилган бўлиб, бу август ойидаги кунлик ёғингарчилик миқдори бўйича мутлақ рекорддир.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...