Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари республикада илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Фақатгина айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, республиканинг айрим жойларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Фарғона водийси вилоятларида фақат кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Бугун ҳаво ҳарорати 18-23 даража атрофида анча салқин бўлади.
1-4-октябрь кунлари рсепублика бўйича ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади.
Фақат 2 октябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида, 3-4 октябр кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрь ва 3-4-октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари 1 октябрда 7-12 даража бўлади, 2-4 октябрда 12-17даража гача кўтарилади. Кундуз кунлари 1-2 октябрда 22-27 даража, 3-4-октябрда 25-30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Тошкентда 30 сентябрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат 20-22 даража бўлади.
1-4 октябрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 3 октябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат кечалари 1-октябрда 9-11 даража, 2-4-октябрда 13-16 даражагача кўтарилади.
1-2-октябрда кундуз кунлари 24-27 даража, 3-4-октябрда 27-30 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Изоҳлар мавжуд емас