Загрузка
Загрузка
Айрим ҳарбий хизматчилар олий ҳарбий таълим муассасаларига тестсиз қабул қилинади
Жамият

Айрим ҳарбий хизматчилар олий ҳарбий таълим муассасаларига тестсиз қабул қилинади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматни намунавий ўтаган ва республика ёки халқаро спорт мусобақалари, фан олимпиадаларида биринчи ўринни эгаллаган ҳарбий хизматчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига тест синовларисиз кириш имконияти берилди. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган.

Янги тартибга кўра, имтиёзли қабул Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида муддатли ҳарбий хизматни намунавий ўтаган, спорт мусобақалари ёки фан олимпиадаларида биринчи ўринни қўлга киритган номзодлар академияга тест синовларисиз қабул қилиниши мумкин.

Бунинг учун улар дастлабки саралаш ва махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтиши керак. Худди шундай имконият Миллий гвардия тизимида хизмат қилган ҳарбий хизматчиларга ҳам берилади.

Улар Жамоат хавфсизлиги университетига, бошқа масъул вазирликлар тизимида хизмат қилган номзодлар эса тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиниши мумкин.

Бироқ тест синовларидан озод этилиш номзодларни барча қабул босқичларидан озод қилмайди. Улар белгиланган дастлабки саралаш, ҳарбий-касбий йўналтириш ва бошқа тегишли танловлардан ўтиши шарт.

Қабул ҳар йили ажратиладиган квоталар доирасида амалга оширилади. Имтиёзли квоталар Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган хизматчиларнинг умумий сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...