Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиялик таниқли блогер Илья Варламов ўзбекистонлик депутатларнинг ТикТокни тўлиқ ёпиш ҳақидаги ташаббусига изоҳ берган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Варламовнинг сўзларига кўра, депутатлар ТикТокда фақат ахмоқона челлендж уюшитирадиган болалар ўтиради, ижтимоий тармоқда ҳеч қандай ижобий нарса йўқ, дея жуда адашишмоқда.
“Бу мутлақо нотуғри фикр, чунки ТикТок жуда ранг-баранг. У ерда ҳамма нарса топиш мумкин: таъмирлаш ва пишириқлар бўйича маслаҳатлар, маданият янгиликлари берилган. Тўғри, ахмоқона челленджлар ҳам йўқ эмас”, - дея таъкидламоқда у.
Унинг сўзларига қараганда, ТикТокнинг муҳим хусусияти шундан иборатки, у томошабинга мослашади, фойдаланувчининг қизиқишларини таҳлил килиб, унга керакли нарсаларни намойиш қилади.
“Шунинг учун ТикТок оммалашиб кетди. У ердаги алгоритм ажойиб ишлайди. Уларнинг мақсади – сиз янгиликларни кўравериб, унинг ичида қолишингиз керак. Томоша қилган видео борган сари қизиқ бўлаверади”, - дея таъкидламоқда Варламов.
Шу нуқтаи назардан, блогер айрим депутатлар ва мансабдор шахсларга савол билан мурожаат қилган:
“Йигитлар, сиз ўз устингизда ишлашингиз керак. Агарда ТикТокда бирор бир салбий контентга кўзингиз тушиб қолса ва бу контентдан фойдадан кўра зарар кўпроқ деб ҳисобласангиз, демак қизиқишингиз шундан иборат. Балким ўзингизни ўзгартиришингиз керакдир, эҳтимол сиздан ҳам фойдага қараганда зарар кўпроқдир. Балким ахмоқона челленджларни томоша қилгандан кўра, кутубхонага бориб китоб ўқирсиз. Ўшанда ТикТок сиз учун янада чуқурроқ, қизиқарли ва фойдали бўлади. Айни пайтда эса ўз иллатларингиз акс этган кўзгуни тақиқламоқчисиз”, - дея якун қилган блогер.
Изоҳлар мавжуд емас