Загрузка
Загрузка
Солиқ идораси колонияда бўлган тадбиркорга 27 та жарима ёзди
Жамият

Солиқ идораси колонияда бўлган тадбиркорга 27 та жарима ёзди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жиззах вилоятида озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган тадбиркорга 95 миллион сўмлик ўнлаб жарималар ноқонуний ҳисобланган. Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг улар бутунлай бекор қилинган.

Корхона раҳбари бизнес-омбудсманга солиқ органларининг маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорлари устидан шикоят билан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Мирзачўл туман судининг 2024 йил 24 июлдаги ҳукми билан тадбиркорга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунга қарамасдан, Шароф Рашидов тумани солиқ инспекцияси томонидан 2024−2025 йиллар давомида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширмагани учун жавобгарликка тортилган.

Тадбиркорга нисбатан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 2-қисми бўйича жами 27 та жарима тўғрисидаги қарор чиқарилган.

Текширувдан сўнг Бизнес-омбудсман аппарати ходимлари озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсга нисбатан жарима қўлланилиши қонунчиликка зид эканлигини аниқлади.

Бизнес-омбудсман Жиззах вилояти солиқ хизмати бошқармасига ҳуқуқбузарлик ҳодисаси мавжуд эмаслигини кўрсатиб, 271-модданинг 1-бандига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки таркиби мавжуд бўлмаганда иш юритишни тугатишни назарда тутувчи тегишли хулоса киритди.

Натижада солиқ органининг барча 27 та қарори бекор қилиниб, жарималар бекор қилинди.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан 100 миллиард сўмлик асоссиз ҳисобланган солиқлар бекор қилинган эди. Гап ер учун солиқ идоралари томонидан адашиб жуда катта қарз ҳисобланган компания ҳақида кетмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...