Загрузка
Загрузка
АҚШда ноқонуний кўча пойгаларини уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олинди
Ҳодисалар

АҚШда ноқонуний кўча пойгаларини уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олинди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг Цинциннати шаҳрида жойлашган Пайcор стадиони атрофида хавфсизлик қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний пойгалар ташкил этган 6 нафар шахс қўлга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланишича, ушбу гуруҳ таркибида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган. 

Айбланувчиларга стадион ҳудудига рухсатсиз кириш ҳамда ноқонуний автопойгалар уюштириш айбловлари расман эълон қилинган.  Мазкур воқеа стадион хавфсизлик хизматининг полицияга мурожаат қилиши ортидан фош бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари пойга давомида ишлатилган Audi, BMW, Ford Mustang ва Dodge Challenger русумли автомобилларни жарима майдончасига жойлаштирган. Суд қарорига кўра, пойга иштирокчилари 2500 долларгача бўлган жарима тўлашга мажбур бўлган.

Бу ҳолат кенг жамоатчиликнинг танқидига сабаб бўлган. Ватандошларимизнинг хорижда меҳнат фаолияти ва ўқишда эришган ютуқлари фонида, бундай номақбул хатти-ҳаракатлар ўзбекистонлик муҳожирлар ҳақида жамиятда салбий тасаввурлар шаклланишига олиб келишидан хавотирлар билдирилмоқда.

Ўзбекистонда ҳам, хусусан, Сурхондарёда хавфли пойга ташкил этган тўй кортежи ҳайдовчилари жавобгарликка тортилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...