Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилоятининг Узун туманида ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган ёшлар ўртасидаги "пойга" фожиали якунланди. Йўл-транспорт ҳодисаси 28-май куни соат 23:50 атрофида "Чақар" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган.
Маълум бўлишича, 17 ёшли ўсмир тўрт нафар синфдоши билан Damas автомобилини бошқариб кетаётган бўлган. У ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 20 ёшли таниши бошқарувидаги Nexia автомашинаси билан "ким ўзарга" ўйнаб, тезликни оширган. Оқибатда бошқарувни йўқотган ҳайдовчилар оғир ЙТҲга учрашган.

Ушбу ҳодиса натижасида Damas автомобилининг 17 ёшли ҳайдовчиси ҳамда Nexia автомашинасидаги йўловчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Қолган иштирокчилар эса турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 5-май куни Навоий вилоятининг Нурота туманида 14 нафар болани ташиётган Matiz автомашинаси иштирокида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида боғча раҳбари вафот этганди, бир нафар бола кома ҳолатида қолганди.

Изоҳлар мавжуд емас