Загрузка
Загрузка
Совуқроқ об-ҳаво ва ёмғирлар. Ўзбекистонга Кавказдан совуқ  фронт кириб келиб, ҳарорат 8-10 даража пасаяди
Жамият

Совуқроқ об-ҳаво ва ёмғирлар. Ўзбекистонга Кавказдан совуқ фронт кириб келиб, ҳарорат 8-10 даража пасаяди

1647
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет”   навбатдаги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво бўйича батафсил маълумот бермоқда.

“Бугун Туркманистондан қуруқ ва нам ҳаво оқими чиқиши натижасида республикамиз ҳудудининг аксарият қисмида об-ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади. Кундузи термометр устунчаси 28-33 даражагача кўтарилади. Фақат Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбий туманларига Каспий денгизи ҳудудидан нам ҳаво киришни бошлайди”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

11 май кечга бориб ва 12 май куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 12 май куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 м/с га кучайиши мумкин, шамол шиддати 23-28 метргача етади. Республиканинг қолган ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат 27-32 даражани ташкил қилади.

13-14 май кунлари нам ҳаво оқими бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Республиканинг айрим жойларига ёмғир, кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача кучайиши мумкин.

13 май куни биргина Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. 14 май куни Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

“Кавказ ҳудудидан келаётган совуқ фронт ўтиши натижасида 13-14 май кунлари республикамиз ҳудудининг кўп қисмида ҳаво ҳароратининг 18-23 даражагача пасайиши кутилмоқда, бу май ойи учун хос бўлган меъёрий ҳароратдан 8-10 даражага пастдир. 15 май куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Кундузги ҳарорат 3-5 даражага кўтарилади”, - деб айтилмоқда “Ўзгидромет” берган хабарда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...