Загрузка
Загрузка
Тадқиқот: Ўзбекистонда 14–30 ёшдаги аҳолининг учдан бир қисми ўқимайди ҳам, ишламайди ҳам
Жамият

Тадқиқот: Ўзбекистонда 14–30 ёшдаги аҳолининг учдан бир қисми ўқимайди ҳам, ишламайди ҳам

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 14–30 ёшдаги йигит-қизларнинг 33,2 фоизи NEET (ўқимайдиган, ишламайдиган ва касб-ҳунар ўрганмайдиган ёшлар) тоифасига киради. Дастурий тадқиқотлар бўлими етакчи мутахассиси Акбарали Абдураҳмонов томонидан эълон қилинган таҳлил мамлакатнинг демографик салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётгани ва бу тизимли муаммо эканини кўрсатди.

Ушбу ҳисобот Статистика агентлигининг 2025 йилдаги Уй хўжаликлари бюджети сўрови маълумотлари асосида тайёрланган бўлиб, унда ёшларнинг таълим ва меҳнат бозоридан узилиб қолиш даражаси таҳлил қилинган. Маълумотларга кўра, мамлакатдаги ёшларнинг фақат 36,1 фоизи меҳнат билан банд, 30,7 фоизи эса таълим олмоқда. Айниқса, 25–30 ёш тоифасида таълим олиш кўрсаткичи кескин камайса-да, NEET даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу таълим тизими ва меҳнат бозори ўртасида жиддий номувофиқлик борлигидан далолат беради.

Тадқиқотда ёшлар ўртасидаги гендер тафовути энг оғриқли нуқта экани қайд этилган. Хотин-қизлар орасида NEET даражаси 48,4 фоизни ташкил этиб, эркаклар кўрсаткичидан (19,4 фоиз) қарийб икки ярим баравар юқоридир. Муаммо қизларнинг таълим олишида эмас, балки ундан кейин меҳнат бозорига ўтиш босқичида, хусусан, оила қуриш ва бола парвариши мажбуриятлари туфайли юзага келмоқда.

Ҳудудлар ва иқтисодий аҳвол ҳам ёшлар бандлигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмоқда. Энг юқори оғир кўрсаткичлар Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган бўлса, энг ижобий ҳолат Тошкент шаҳрида кузатилган. Шунингдек, камбағал оилалардаги ёшларнинг 53,9 фоизи NEET тоифасига тушиб қолган бўлса, ўзига тўқ хонадонларда бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил этади. Экспертларнинг фикрича, бу вазият камбағалликнинг авлоддан-авлодга ўтиш хавфини кучайтирмоқда ва давлат томонидан хотин-қизлар ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш бўйича зудлик билан чоралар кўришни талаб қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...