Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) спортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги Fit for the Future Olympian Grant дастурини эълон қилди. Унга кўра, Олимпия ўйинларида иштирок этган ҳар бир спортчи 10 000 доллар миқдорида грант олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мазкур қарор Лозаннада бўлиб ўтган ХОҚнинг 146-сессиясида эълон
қилинган. Ушбу ташаббус доирасидаги илк тўловлар 2026-йилда Италияда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари қатнашчиларига йўналтирилади.
Грант спортчининг қайси давлат вакили эканлиги ёки совриндор бўлганидан қатъи назар, "Aa" тоифасидаги аккредитацияга эга бўлган барча Олимпиячилар учун очиқдир. ХОҚ спортчилар комиссияси раиси Пау Газоль таъкидлашича, ушбу маблағ "соврин пули" эмас, балки спортчининг Олимпиадагача бўлган машаққатли меҳнати ва фидойилигини эътироф этиш ҳисобланади.
Тўловлар Миллий Олимпия қўмиталари орқали амалга оширилади. Грант олиш учун спортчи антидопинг қоидаларини, Олимпия хартияси ёки этика кодексини бузмаган бўлиши шарт. Олимпия ўйинлари қатнашчилари эса ушбу дастурга киритилмаган.
Ҳозирда ХОҚ грантларни расмийлаштириш механизмларини ишлаб чиқмоқда. Италиядаги Олимпиада иштирокчилари учун ҳужжатлар қабул қилиш жорий йил охирида бошланиб, илк тўловлар 2027-йилда амалга оширилиши режалаштирилган. Агар спортчи маблағдан воз кечса, ажратилган сумма келажак авлод спортчиларини қўллаб-қувватлаш учун фондда қолдирилади.

Изоҳлар мавжуд емас