Загрузка
Загрузка
Конго бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда дуранг бизни қониқтирмайди"
Спорт

Конго бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда дуранг бизни қониқтирмайди"

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионатининг К гуруҳи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Конго терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан Конго бош мураббийи Себастьен Десабр фақат ғалаба учун майдонга тушишларини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бўлажак баҳсда жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолиши учун дуранг натижа мутлақо етарли эмас.

Десабрнинг қайд этишича, дастлабки турларда гуруҳ фаворитлари бўлган Португалия ва Колумбияга қарши ўйинларда жамоа катта тажриба тўплаган. Бироқ Ўзбекистонга қарши баҳсда вазият бутунлай бошқача ёндашувни ва кўпроқ таваккал қилишни талаб этади. Рақиб жамоа таркибида кучли ҳимоячилар борлиги ва улар тартибли ҳимояланишни билишига қарамай, Конго вакиллари майдонда бор кучларини ишга солишга тайёр.

Айни пайтда К гуруҳида Колумбия 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Португалия эса 4 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Конго терма жамоаси ҳисобида 1 очко мавжуд бўлса, Ўзбекистон дастлабки икки мағлубиятдан сўнг ҳали очко жамғара олгани йўқ. Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги 3-ўрин учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон – Конго учрашуви 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 04:30 да Атлантадаги Mercedes-Benz Stadium ўйингоҳида бошланади. Ўйинни германиялик ҳакамлар бошқариб боради

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...