Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент метрополитенида узоқ йиллар давомида ёпиқ турган "Ўзбекистон", "Машинасозлар", "Ғафур Ғулом" ва "Миллий боғ" бекатларининг бир томонлама кириш (вестибюль) қисмлари 11 декабрдан йўловчилар учун очилади.
Бу кириш йўлаклари аввалроқ йўловчи оқими камлиги сабабли ёпилган бўлиб, 30-40 йил аввал қурилиши тўлиқ якунланмасдан фойдаланишга топширилган эди.
Метрополитен матбуот хизматининг хабарига кўра, йўловчи оқими ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, узоқ вақт ёпиқ турган кириш жойларида техник янгилаш ва таъмирлаш ишлари якунланди.
Бу вестибюллар 30-40 йил олдин, қурилиш ишлари тўлиқ якунланмасдан фойдаланишга топширилган ва кейинчалик йўловчи оқими камлиги сабаб ёпилган эди.
Қайта очилиш олдидан кириш жойларида профилктика ишлари якунланиб, улар замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкент метрополитенида тўлов тизимини рақамлаштириш, шаффофликни ошириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 2025 йил 9 декабрдан бошлаб, "Ер усти халқа йўли" йўналишидаги барча 14 та бекатда, шунингдек, "Пахтакор" ва "Алишер Навоий" бекатларида нақд пул билан хизмат кўрсатадиган кассалар фаолияти тўхтатилганди.

Изоҳлар мавжуд емас