Тошкент метросининг яна 6 та бекати профилактика учун ёпилади
Жамият

Тошкент метросининг яна 6 та бекати профилактика учун ёпилади

56

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2 августдан "Технопарк" бекатидан "Янгиобод" бекатигача бўлган ер усти ҳалқа метро линиясининг 6 та бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади. Тошкент метрополитени буни йўл ўтказгичлар ва бекатларда режали профилактика ишлари олиб борилаётгани билан изоҳлади.

Йўловчиларга ноқулайликларни камайтириш мақсадида "Технопарк" - "Қипчоқ" - "Технопарк" бекатлари оралиғида бепул метро автобуслари қатнови йўлга қўйилади. Улар ҳар куни соат 05:00 дан 23:00 гача ҳаракатланади. Метрополитенда ишлар олиб бориш муддатига аниқлик киритилмаган.

photo_2025-07-28_11-30-10.jpg

Метрополитен вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди ва хавфсизлик чораларига тўғри муносабатда бўлишни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида ушбу ҳалқа йўлининг "Турон" ва "Қипчоқ" бекатлари оралиғида, июнь ойида эса "Қурувчилар" ва "Янгиобод" бекатлари оралиғида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан поездлар ҳаракати тўхтатилган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...