Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентимиз Тошкент – Самарқанд йўналишидаги янги автомобиль йўли қурилишини мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини ривожлантиришдаги навбатдаги улкан тарихий қадам деб атаган. Қайд этиш жоизки, сўнгги 10 йилда 78 триллион сўм ҳисобидан жами 128 минг километр йўлда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, давлатимиз раҳбари соҳада том маънода янги давр бошланаётганини таъкидлади.
Қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган олтй полосали замонавий автомагистралнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 92 та кўприк, 28 та йўл ўтказгич ва 60 та туннель типидаги ўтиш жойи барпо этилади.
Муҳим жиҳати шундаки, йўлга оғир ва юқори тезликда ҳаракатланадиган транспорт воситалари қатновига чидамли монолит бетон қоплама ётқизилади. Текис ҳудудларда соатига 150 километр тезликда ҳаракатланиш имкони яратилиб, янги магистраль ишга тушгач, Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти 5 соатдан 2,5 соатга қисқаради. Йўл суткасига 60 мингдан 80 минггача транспорт воситасини ўтказиши ва юк ташиш таннархи 20-24 фоизга пасайиши кутилмоқда.
Шунингдек, Жаҳон банки таҳлилига кўра, бундай лойиҳаларга сарфланган ҳар бир доллар инвестиция иқтисодиётга 5 баробаргача қайтади. Янги магистраль Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ялпи ҳудудий маҳсулотининг 3 фоизга кўпайишига туртки беради. Йўл ўтадиган аҳолиси 2 миллиондан зиёд 13 та туман учун минглаб иш ўринлари, логистика марказлари ва сервис объектлари пайдо бўлади.
Маълум қилинишича, Хива – Урганч йўли қурилиши бошланган, Тошкент – Андижон йўли бўйича халкаро тендер якунланиш арафасида ва Тошкентни Бўстонлиқ билан боғлайдиган йўлни лойиҳалаш ишлари якунига етказилмоқда. Президентимиз Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз беш йиллик тўйи арафасида ушбу йўлга капсула қўйиб, қурилишни очиб берган.
Тошкент – Самарқанд йўлида тезлик 150 километр соатга етказилади ва етиб бориш вақти 2,5 соатга қисқаради
13
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

Изоҳлар мавжуд емас