Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг янги барпо этилган Ижтимоий ҳимоя мажмуасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан танишди.
Тошкент вилоятида илк бор ташкил этилган ушбу комплексда бир вақтнинг ўзида 5 та муассаса, жумладан, агентликнинг вилоят бошқармаси, ҳудудий Ижтимоий инспекция, Нурафшон шаҳри "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ҳамда ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази жойлаштирилган. Мажмуа ишга тушиши эвазига Нурафшон шаҳри, шунингдек, Ўрта Чирчиқ, Писент, Оққўрғон ва Бўка туманларида истиқомат қилувчи 10 мингга яқин фуқарога бир жойнинг ўзида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш имконияти яратилган.
Муассасада 100 нафарга яқин ходим фаолият юритади ва улар орқали фуқароларнинг индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, нодавлат секторни жалб этган ҳолда 5 турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Бу эса ўзгалар парваришига муҳтожлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларни жамиятга пўлатдек интеграция қилишга хизмат қилади.
Ташриф давомида давлат раҳбарига ногиронлиги бўлган шахсларни сунъий интеллект ва янги стандартлар ёрдамида ташхислаш ҳамда маҳалладаги ижтимоий ходимларнинг янгича ишлаш тизими тақдим этилган. Шунингдек, Президент "Инсон" волонтёрлари жамоаси билан суҳбатлашиб, уларнинг лойиҳалари билан танишди ва мажмуа тажрибасини маъқуллаган ҳолда республика бўйича бундай марказлар сонини камида 90 тага етказиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган.

Изоҳлар мавжуд емас