Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини ЖЧ-2026 нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди. Ушбу юксак эътироф федерациянинг ўйинлар рейтинги, голлар, узатмалар ҳамда плей-офф босқичидаги таъсир кучини инобатга олувчи рақамли кўрсаткичлар тизими асосида белгиланади.
Месси майдонда ўтказилган 7 та беллашув ва 626 дақиқа ичида 8 та гол уриб, 4 та голли узатмага муаллифлик қилган ҳамда 8.33 баллик ўртача рейтинг қайд этган. Мусобақадаги таҳлиллардан сўнг Мессининг кўрсаткичи бошқа барча иштирокчилардан устун экани аниқланган.
Бироқ, турнир якунлари фонида халқаро футболдаги муаммолар ва эътирозлар ҳам юзага чиқмоқда. Ла Лига президенти Хавьер Тебас Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва унинг раҳбари Жанни Инфантино томонидан қабул қилинаётган сўнгги қарорларни, хусусан, Жаҳон чемпионати форматидаги ўзгаришлар ҳамда турнир давомидаги камчиликларни кескин қоралаган.
Тебас ФИФАни спорт манфаатларини эмас, балки фақат ўз тижорий мақсадларини устун қўяётганликда айблаган. Унинг сўзларига кўра, таймлараро танафсус 27 дақиқагача узайтирилгани ва салқин стадионларда ҳам сув ичиш танафсулари берилгани аслида реклама вақти олиш учун қилинган "ёлғон"дан иборат.
Бундан ташқари, АҚШ терма жамоаси футболчиси Балогуннинг дисквалификацияси бекор қилиниши каби ҳолатлар ташкилот адолатсиз қарорлар қабул қилаётганини кўрсатган.
Муҳим жиҳати шундаки, Ла Лига раҳбари Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонини 64 тагача ошириш ғоясини мантиқсиз деб баҳолайди. Тебаснинг таъкидлашича, футбол саноатининг асосини 40 кунлик турнир эмас, балки миллий чемпионатлар ташкил этади ва шу сабабли Жанни Инфантино ўз лавозимини тарк этиши керак.
Олдинроқ Мухлислар Халқаро футбол федерациясини (FIFA) Аргентина терма жамоасига ён босишда айблаб, жамоани Жаҳон чемпионатидан четлатишни талаб қилувчи петицияни имзолашганди.

Изоҳлар мавжуд емас