Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда келинининг ўлимига сабаб бўлган қайнонага ҳукм ўқилди
Ҳодисалар

Қашқадарёда келинининг ўлимига сабаб бўлган қайнонага ҳукм ўқилди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи 47 ёшли аёл келинига мунтазам равишда жисмоний ва руҳий босим ўтказиб, уни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи 2022 йилдан 2025 йилнинг октябрь ойига қадар келинини уй юмушларини билмасликда айблаб, мунтазам ҳақоратлаб келган ва бир неча бор калтаклаган. Шунингдек, у келиннинг ота-онаси билан кўришишига ҳамда телефондан фойдаланишига тўсқинлик қилиб, баъзи ҳолатларда уни сочидан тортиб кўчага судраб чиққани ва турли тан жароҳатлари етказгани аниқланган. 

Давомли тазйиқларга чидай олмаган келин 2025 йилнинг 2 октябрь куни яшаш хонадонидаги молхонада ўз жонига қасд қилган ва вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлисида судланувчи аёл Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми "а" банди (айбдорга қарам бўлган шахсни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказиш) билан айбли деб топилиб, 357-моддаси қўлланилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бундан олдин ҳам Самарқанд вилоятида яшовчи эркак турмуш ўртоғини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказганликда айбдор деб топилиб, суд ҳукми билан 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Суд жараёнида эълон қилинган материаллар оилада узоқ вақт давом этган зўравонлик, изоляция ва мунтазам жанжаллар ҳақидаги ҳолатларни очиб берган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...